15:45 / 02.08.2021
3 192

Қоидабузар Malibu’ни қўйиб юборишни буюрган командир интизомий жазога тортилди


Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида қоидабузар ҳайдовчини тўхтатган ЙПХ ходими рация орқали «юқоридан» келган буйруқ сабаб уни қўйиб юборишга мажбур бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Вилояти ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат 28 июль куни Олмалиқ шаҳри ҳудудида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида тасвирга олинган.

Маълумотларга кўра, шаҳарнинг Мирзо Улуғбек кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Исмоилов томонидан «Ўзбектемир йўлмаштаъмир» унитар корхонасига тегишли бўлган Malibu русумли автомобиль ҳайдовчиси ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмагани сабабли тўхтатилган.

Текширув давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси 1-қисмига (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш) асосан электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Маъмурий баённомани расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходимининг командири алоқага чиқиб, машинани кўп ушлаб турмаслигини, ҳайдовчига нисбатан «хушмуомала» бўлишини айтиб, транспорт воситасини қўйиб юборишини айтган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатни давом эттирган.

Ушбу ҳолатда (рация орқали боғланган) 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди командири амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларини бузгани учун интизомий жазоланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қоидабузар Malibu’ни қўйиб юборишни буюрган командир интизомий жазога тортилди