3 283
Ўзбекистонда исталган фуқаро UZB, ААА сериали авторақамларни аукцион орқали сотиб олиши мумкинлиги айтилди
Ўзбекистонда энди исталган фуқаро аукционда UZB, ААА сериали авторақамларни сотиб олиши мумкин, дея маълум қилди ЙҲХББ бошлиғи Олимжон Саидов.
«Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, автомобиллар учун 327 жуфт давлат рақамлари белгиси олти тоифага ажратилиб, аукцион орқали сотиш йўлга қўйилди. Бу орқали давлат рақамлари билан боғлиқ коррупцион омилларга барҳам берилди.
UZB ёки ААА каби сериали давлат автомобиль рақамлари бирор-бир ташкилот ёки муайян шахсларга бириктирилмаган. Ушбу давлат рақамлари очиқ савдода бўлган давлат рақам белгилари ҳисобланади. Масалан, ААА серияли давлат рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотиляпти, ҳозирда 50 дона рақам қолган, бемалол мурожаат қилиш мумкин.
UZB сериали рақамларни ҳам худди шундай тартибда исталган фуқаро харид қилиши мумкин», — деди Саидов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади