Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган автомобиль йўллари соҳасида молиявий очиқлик ва жамоатчилик олдида ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди. Қарор билан қуйидаги янгиликлар жорий этилиши кутиляпти.
Ҳамма учун очиқ бўлган “SHAFFOF YO’L” онлайн ахборот платформаси ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.
Платформада:
– автомобил йўллари қурилиши бўйича барча давлат дастурлари ва маҳаллий дастурлар бир жойда жамланади;
– қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган йўлларнинг барчаси онлайн-харитада яққол кўриниб туради, яъни таъмирланаётган йўллар қандайдир “4К66” каби тушунарсиз рақамлар билан эмас, балки шаҳар ва кўча номигача ушбу платформадан ва мобил телефондан кўриб туриш мумкин бўлади;
– шу хаританинг ўзида қурилиши ёки таъмирлашни амалга ошираётган ташкилот, сарфланаётган маблағ, бажарилган ишларнинг аҳволини бевосита кузатиб бориш имкони пайдо бўлади;
– йўл жамғармаларининг барча тушумлари реал вақт режимида Платформада “онлайн-ҳисоблагич”да кўриниб туради, яъни масалан автомобилингизни рўйхатдан ўтказганда йўл жамғармасига тўланган маблағ қаерга кетганлигини шу заҳоти билиб олса бўлади;
– аҳолига йўллар носозлиги, ҳаракатланиш учун пайдо бўлган муаммолар ҳақида фото- ва видеомурожаатлар қолдириш имконияти яратилади;
Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги жамоатчиликни мазкур ҳужжат лойиҳасининг муҳокамасида фаол иштирок этишга чақириб қолади!
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди