Тошкентнинг Чилонзор туманида inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон 4 сентябрь куни UzAuto Motors компаниясининг монополиясига атаб стрит-арт чизган эди.
Ушбу ижодкор ўзининг Telegram канали орқали ушбу стрит-артнинг катта қисми ўчириб ташланганини маълум қилди. Суратдан кўриш мумкинки, машина сотиб олишга бўлган узун навбат анча "қисқарган".
Кўча рассомининг ижод намунасида Chevrolet савдо белгиси остида автомобиллар ишлаб чиқарувчи UzAuto Motors компанияси монополиясига ишора қилиб, машина олиш учун узун навбат акс эттирилган. Шунингдек, навбат бошида турган инсоннинг қизил бош кийими «шапка» тизимига ишора қилади.
5 сентябрь куни стрит-артни оҳак ёрдамида ўчириш бошланган эди, аммо бу ҳаракат муваффақиятсиз тугаганди. Кейинроқ @inkuzart Telegram’даги каналида стрит-артнинг катта қисми оқ бўёқ ёрдамида ўчириб ташлангани тасвирланган фотосуратни эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!