Фото: Motor
Alibaba онлайн савдо майдончасида бир кишини ташишга мўлжалланган митти электромобиль сотувга қўйилди. Ўлчамининг кичиклигига қарамай, машина умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатланиш имконини берадиган зарур қурилмалар билан жиҳозланган. Жамланмасидан келиб чиқиб Хитой элекетромобилининг нархи 100 доллардан 4 минг долларгача бўлиши мумкин, деб хабар беради Motor.
Митти электромобилнинг узунлиги 2133 миллиметрни, эни 900, баландлиги эса 1495 миллиметрни ташкил этади. Ғилдираклар базаси 1515 миллиметр бўлган моделнинг оғирлиги 230 килограммга тенг. Ўлчамининг кичиклигига қарамай электрокар ости ва йўл юзаси орасидаги масофа 150 миллиметрни ташкил этади.
Хитой электромобили ёпиқ типдаги айланасимон кузов, иккита эшик, тўртта 10 дюймли ғилдирак билан жиҳозланган, шунингдек, битта ойнатозалагичи ҳам бор. Бундан ташқари, модель жамланмасидан ёритиш қурилмалари, орқани кўришга мўлжалланган ойна ўрин олган. Салонида тўлақонли ҳайдовчи учун мўлжалланган ўриндиқ мавжуд.
Фото: Motor
Машина 1,3 от кучига эга электромотор ёрдамида соатига 40 километргача тезликда ҳаракатга келиши мумкин. Орқа узатмали электрокар бир марта қувватланиш орқали максимал тезликда 60 километр йўл боса олади. Қўшимча жиҳозлари ва харидор қайси мамлакатдан эканлигидан келиб чиқиб, митти транспорт воситасини 100 доллардан 4 минг долларгача харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дания Украинага олтита F-16 қирувчи самолётларини топширди