Фото: Autohome
Хитой бозорида арзон электрокар турлари тобора ортиб бормоқда. Маҳаллий Hongrui компанияси Xiaohu Tiger номли оилавий электрокар учун буюртмалар қабул қилишга тайёрланяпти. Икки ёки тўрт ўриндиққа эга бўладиган машина нархи 4600 доллардан бошланади, деб хабар беради Motor.
Xiaohu электрокари ташқи кўриниши билан «Tesla қотили» номини олган бошқа бир машинани — Wuling Hogguang Mini EV’ни ёдга солади. Митти модель маҳаллий бозорда савдолар рекордини янгиламоқда: август ойида унинг 41 188 нусхаси сотилган. Афтидан Wuling’нинг муваффақияти Hogrui компаниясини илҳомлантирган, чунки дизайнидан ташқари моделнинг ўлчамлари, босиб ўтиш масофаси ва нархи ҳам ўхшаш.
Фото: Autohome
Икки ўриндиқли Hongrui Xiaohu узунлиги уч метрга, беш ўриндиқлиники эса 3,4 метрга етади, ғилдираклар базаси мос равишда 1980 ва 2440 миллиметр. Катта электрокар юкхонасининг максимал сиғими 681 литрга тенг.
Қўшимча жойга эга бўлиш учун салондан марказий тоннель олиб ташланган, олд панелга мультимедиа тизими жойлашган экран ва қурилмалар ўрнатилган. Улар қаршисида — бошқарув элементларисиз уч кегайли руль, марказда трансмиссияни бошқарув тугмалари жойлашган.
Фото: Autohome
Машина нархи арзон бўлишига қарамай, ўрнатиладиган жиҳозлар у қадар «қашшоқ» эмас: улар орасидан орқани кўришга мўлжалланган камера, иккита фронтал хавфсизлик ёстиқчаси, шиналардаги бозимни мониторинг қилиш тизими ва тормоз кучланишини тақсимлайдиган тизим ўрин олган. Бундан ташқари, спорт ва тежамкор режимда ҳаракатланиш имконияти ҳам мавжуд.
Фото: Autohome
Фото: Autohome
Xiaohu’нинг электродвигатели битта: у 41 от кучини тақдим этади ва 11,8 киловатт/соатли аккумулятордан қувватланади. Бир марта қувватланиш орқали машина NEDC цикли бўйича 170 километр йўл боса олади. Моделнинг беш эшикли версиясига 46 от кучига эга мотор ўрнатилган, бироқ батарея энергияси 160 километрга етади.
Фото: Autohome
Hongrui Xiaohu Tiger’нинг биринчи партиясидан 500 нусха ўрин олган бўлиб, буюртмалар октябрдан қабул қилинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?