11:50 / 12.10.2021
2 831

UzAuto Motors Chevrolet Onix қачондан ишлаб чиқарилишини маълум қилди

UzAuto Motors Chevrolet Onix қачондан ишлаб чиқарилишини маълум қилди
UzAuto Motors компанияси мижозлардан Chevrolet Onix автомобили мамлакатда қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши тўғрисида келиб тушаётган мурожаатларга жавоб берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг август ойида Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker-2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.

Таъкидланишича, Chevrolet Onix автомобилининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Бунда автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Onix автомобилларини серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.

«Chevrolet Onix автомобили сотуви 2022 йил охири, 2023 йил бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ўрталарида эса ижтимоий тармоқларда Onix автомобили 13 минг доллардан бошлаб сотувга чиққани айтилган хабарлар тарқалди. Бироқ UzAuto Motors ушбу хабарлар асоссиз эканлигини айтиб чиқди.

Маълумотларга кўра, Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади. Янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради. UzAuto Motors’нинг Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассис жалб қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors Chevrolet Onix қачондан ишлаб чиқарилишини маълум қилди