Ўзбекистон Товар-хом ашё биржасида бензин нархи 17 ноябрь куни тушишни бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълум қилишича, ушбу тенденция 18 ноябрь кунги савдоларда ҳам давом этган.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 18 ноябрь куни биржа савдоларига жами 4438,9 тонна Аи-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3339,7 тоннаси ёки 75 фоизи сотилган.
Кўрилган амалий тадбирлар натижасида 15 ноябрга нисбатан 17 ноябрь куни Аи-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 миллион 129 минг сўмдан 9 миллион 365 минг 500 сўмгача, 18 ноябрь куни эса 9 миллион 180 минг 500 сўмга пасайиб 9 фоизга арзонлашган.
Ишлаб чиқарувчилар кесимида ушбу кўрсаткич қуйидагиларни ташкил этди:
- Фарғона НҚИЗ – 17 фоиз;
- «Саноат энергетика гуруҳи» МЧЖ ҚК – 16 фоиз;
- Бухоро НҚИЗ (маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган) – 8 фоиз;
- Бухоро НҚИЗ (импорт хом ашёдан ишлаб чиқарилган) – 0,2 фоиз.
Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 3,7 баробарга ошди (32 тадан 119 тага). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”