14:17 / 23.11.2021
1 988

Биржада АИ-80 маркали автомобиль бензини 15 фоизга арзонлашди

Биржада АИ-80 маркали автомобиль бензини 15 фоизга арзонлашди
22 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 129 минг сўмдан 8 570 минг сўмгача пасайиб, 15 фоизга арзонлашган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси маълумот бермоқда.

Қайд этилишича, 1 тонналик лотлар ҳажми жорий йилнинг 22 ноябридан 50 фоизгача оширилган.

Мазкур кунда биржа савдоларига жами 4 минг 317 тонна АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса, шундан 3 минг 879 тонна ёки 90 фоизи сотилган.

Кичик 1 тонналик лотлар савдосида Бухоро НҚИЗ томонидан маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган бензиннинг ўртача сотиш нархи 7055 минг сўмгача пасайди ёки 16 ноябрга нисбатан 28 фоизга арзонлашган, “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖ ҚК маҳсулоти бўйича пасайиш 15 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 7 баробарга ошган (32 тадан 239 тага).

Кўрилаётган чоралар натижасида биржа савдоларида нархлар арзонлашаётган бўлса-да, бу ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги нархларга деярли таъсир қилгани йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Биржада АИ-80 маркали автомобиль бензини 15 фоизга арзонлашди