«Машинамнинг техпаспортини янгилаш учун тегишли давлат органига борганимда, энди техкўрик хусусий секторга ўтгани, узоғи соат 17:00 гача улгурсам, ишим бугуннинг ўзида битишини айтишди. Соатимга қарасам – 16:10. Улгураман, дедиму йўлга чиқдим. Лекин қаерга боришни билмай тўхтаб қолдим. Телефон орқали электрон қидирув бердим, натижа йўқ. Хуллас, Тошкентнинг чорак қисмини айланиб, ниҳоят топдим. Соат эса аллақачон беш...».
Бундай вазият кўпчиликка танишдир?! Ўша пайтда нафақат кетказилган ёқилғи, балки бекор ўтган вақтга ҳам ачинасан.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида яратилган янги қулайлик эса автомобиль эгаларига маъқул келиши мумкин.
Энди фуқароларимиз юридик шахслар томонидан М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш лабораториялари жойлашган манзиллар, локациялар ҳамда боғланиш учун телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни my.gov.uz орқали олиш имкониятига эга.
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи