Андижон машинасозлик институти 3-курс талабаси Ойбек Умаров қуёш энергиясида юрадиган автомобиль ихтиро қилди. Бу ҳақда «Янги давр» кўрсатувида маълум қилинди.
Қайд этилишича, инноватор машинани ўз ҳовлисида, уй шароитида ихтиро қилган. Автомобиль Қуёшдан энергия олади, очиқ ҳавода 2,5 соат давомида қувватни тиклайди, бир қувватда 40—60 километр масофани босиб ўтиши мумкин. Табиатга зарар келтирмай, шовқинсиз ҳаракат қилади. Тезлиги соатига 45—60 километрга етади.
«Ўзбекистон — қуёшли ўлка. 300 кун қуёшдан унумли фойдаланиш имкониятига эга. Шу учун қуёш автомобилларини яратдим. Биринчи ясаган «Қалдирғоч» номли электромобилим ҳаракатланганда заряди тугаб қоларди. Доим зарядка излаб, улаб қўйишга тўғри келарди. Шу муаммони ҳал қилиш мақсадида қуёш панелларини том қисмига ўрнатдим. Энди буларни қувватлаш шарт эмас. Ўзи кун давомида Қуёшдан электр энергияни аккумляторга тўплаб боради. Замонавий материаллар, углепластик карбонлар бор, шулардан фойдаланиб, электромобиль ёки қуёш автомобили ясаса, масофаси узоқроққа етади», — дейди Ойбек Умаров.
Эслатиб ўтамиз, у 2016 йилда Ўзбекистонда илк бор электромобиль ясаганди. Электромобиль кузови темир профил ва пўлатдан тайёрланган. Унга электродвигатель ва аккумлятор ўрнатилган. Энг юқори тезлиги соатига 50 километр бўлган мазкур намуна тўрт соатда тўлиқ қувватлантирилади ва бу қувват билан 100 километр йўл боса олади.
«Ойбек Ўзбекистонда илк бор электромобиль яратди. Давлат бу ихтирони илиқ кутиб олиб, унга бир қанча мукофотлар, фахрий ёрлиқлар берди», — дейди унинг онаси Робия Умарова.
Машиналарни қуёш энергиясидан ташқари, электр орқали ҳам уй шароитида қувватласа бўлади. Нархи ҳам чўнтакка оғирлик қилмайди.
«Автомобилларимга харидорлар бор. ‘Менга ҳам шунақа машина ясаб бер’, ‘Менга сот’ деган таклифлар беришади. Бу машиналар нафақат кўчада ҳаракатланишга, балки туризм соҳасига ҳам фойдали», — дейди инноватор талаба. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар