Ижтимоий тармоқларда 8 январь куни автобензин нархи арзонлашганига оид хабарлар тарқалди. Шу юзасидан «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати муносабат билдирди.
Таъкидланишича, «Ўзбекнефтгаз» томонидан автобензин тақчиллиги олдини олиш, истеъмолчилар талаб ва таклифларига биноан нархларнинг арзонлаштирилиши босқичма-босқич амалга оширилиши йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ўзгаришлар энг аввало жамият матбуот хизмати ва ОАВ орқали расман оммага етказилади.
Қайд этилишича, «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг топшириғига асосан, ишчи гуруҳлари тузилиб, нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилиши тўлиқ назоратга олинган.
«Бензин тақчиллигининг олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида ‘Ўзбекнефтгаз’, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Товар-хом ашё биржаси ҳамкорлигида чора-тадбирлар бажарилмоқда.
Бугунги кунда биржа савдолари орқали савдога чиқарилаётган автобензин сотиб олиниб, истеъмолчига етказиб берилгунга қадар (солиқ, рентабеллик, транспорт харажатлари ва бошқа харажатлар) 6700 сўмни ташкил этмоқда.
Харажатларни камайтириш борасида қилинаётган ишларнинг самараси ўлароқ, бугунги кунда ‘Ўзбекнефтгазъга қарашли UNG Petro корхонаси АЁҚШларида 6500 сўмдан сотиб келинмоқда. Республика ҳудудидаги ‘Ўзбекнефтгаз’нинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминланмоқда.
Автобензин нархи арзонлашиши борасида янгиликлар жамиятнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинишини маълум қиламиз» – дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади