15:25 / 19.01.2022
1 476

Lacetti ва Cobalt вақтинча магнитоласиз етказиб берилиши маълум қилинди

Lacetti ва Cobalt вақтинча магнитоласиз етказиб берилиши маълум қилинди
UzAuto Motors компанияси яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилиги бутун жаҳон автомобиль саноатига ўз таъсирини ўтказаётгани боис яна мурожаат билан чиқди.

Компания мурожаатида таъкидланишича, микросхемалар етишмовчилиги UzAuto Motors компанияси учун ягона бўлган GM сертификатига эга автомагнитола ишлаб чиқарувчи Humax корхонасига ҳам таъсир кўрсатган. Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиси автомагнитолани етказиб беришни номаълум муддатга тўхтатган.

Фото: UzAuto Motors
«COVID-19 сабабли яримўтказгичларга талаб кескин ортди. Бу эса, ўз навбатида, ҳозирги интеграл микросхемаларнинг етишмовчилигига олиб келди. UzAuto талабини бажариш учун биз имкон қадар ҳамма нарсани қиляпмиз. Бироқ биз бу глобал вазиятни, муаммони ўзимиз ҳал қила олмаймиз. Интеграл микросхемалар танқислиги натижасида юзага келган инқирознинг зарарини минималлаштириш учун Humax Automotive компаниясининг барча ходимлари ушбу вазиятни яхшилаш ҳамда хабардорликни ошириш учун кундалик ишларга жалб қилинган. Биз барча мавжуд воситалар ва ресурслардан ечим излаяпмиз», — дея хабар беради Humax Automotive .

Таъкидланишича, UzAuto Motors компанияси автомобилларни етказиб бериш муддатининг узайиши, конвеерларнинг тўхтаб қолиши ҳамда ишчи ўринларнинг қисқаришини олдини олиш учун бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан бундай шароитларда амалда қўлланилган ягона тўғри қарорни қабул қилди – автомобилларни магнитоласиз ишлаб чиқариш.

19 январь кунидан аввал тузилган шартномалар бўйича Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобиллари Humax компанияси томонидан компонентларни етказиб беришдаги узилишлар сабабли мижозларга магнитоласиз етказиб берилади. Қайд этилишича, харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши юзлаб истеъмолчиларга узоқ кутилган автомобилларни яқин орада етказилишини таъминлайди.

Ушбу вазиятдан чиқиш учун магнитоласиз автомобиль харидорларига иккита вариант таклиф этилади:
  • ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола қурилмаси ҳамда унинг ўрнатилиш харажатларининг қопланиши билан яқин орада ўз автомобилини магнитоласиз олиш. Хоҳишингизга кўра, бозордан ўзингизга ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани UzAuto Motors расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолатни йўқотилмайди;
  • автомобилни кейинчалик текин қайта жиҳозлаш билан магнитоласиз олиб кетиш. Ишлаб чиқарувчи томонидан магнитола етказиб берилгандан сўнг, автомобилни қайта жиҳозлаш.

Компания харидорлардан узр сўраган. «Сизни ишонтириб айтадики, юзага келган ноқулайликни минималлаштириш ва ҳар қандай вазиятда муроса қилиш учун имкон қадар барча ишларни қилади», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Lacetti ва Cobalt вақтинча магнитоласиз етказиб берилиши маълум қилинди