Айни вақтда «UzAuto Motors» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларни етказиб беришда шартнома шартлари бўйича олдиндан тўлов миқдорини пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилаяпти. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу таклифларни Ҳукуматга киритиш режалаштирилган.
«Шу муносабат билан Сиздан, мумкин бўлса 2005-2011 йилларда «UzAuto Motors» («GM Uzbekistan» АЖ) томонидан енгил автомобил етказиб бериш бўйича шартнома тузганлар бўлса, ўша шартнома нусхаларини @Kusherbayevga_murojaatbot бот манзилига юборишда ёрдам кўрсатишингизни сўраб қоламиз. Маълумотлардан фуқаронинг шахси эгасизлантирилган ҳолда таклифларни асослашда фойдаланилади», дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «UzAuto Motors» автомобилларига олдиндан тўлов миқдори 85 фоизни ташкил этади.
«Монополияни жиловлаш қийин бир вазиятда эзгу мақсад йўлида кўрсатаётган ҳамкорлигингиз учун олдиндан раҳмат!», деб ёзади депутат. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди