Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳақида фикр билдираркан, халқимиз ўртасида шахсий автомобилга эҳтиёжи ошиб бораётганини айтиб ўтган. «Менимча» кўрсатувида давлат раҳбари ўтказган йиғилишдан репортаж берилди.
«Келаси ҳафтада автомобилсозлик масалаларини ҳам кўриб чиқамиз. Машинага бўлган талаб ошиб бормоқда, одамлар пулини тўлаб қўйганмиз, машинани бер эй давлат раҳбарлари, деяпти. Худога шукр, иқтисодиётимиз ўсиб бормоқда, одамларнинг талаби ошиб боряпти.
Шу билан бирга биз йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаб бериш бўйича мутлақо бошқа чораларни кўришимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам автомобиллар учун белгиланган божхона тўловлари («растаможка») 50 фоизгача арзонлаштирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тарқалган хабарларга кўра, яримўтказгичлар билан боғлиқ глобал муаммо туфайли машина ишлаб чиқариш ва етказиб беришда жиддий муаммолар туғилгани сабабли «Ўзавтосаноат» ҳукуматга шундай таклиф билан чиққани айтилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...