1 059
Комил Алламжонов: «Йўлларда ўзгариш қилиш учун 3 та асосий масаланинг ечимини топиш керак»
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов йўлларда ўзгариш қилиш учун 3 та асосий масаланинг ечими топиш керак дея, таклиф берди.
«Бугун йўлларда аҳвол жуда ёмон. Фожиали даражада ёмон. Унинг ечими фақат ўқув ташкилотлари, гувоҳномани қандай олиш билан боғлиқ эмас. Лекин кўчадаги аҳволни яхшилаш бўйича 3 та энг асосий масала бор. Шу 3 та масаланинг ечими топилгандан кейингина йўлларда тартиб пайдо бўлади», дейди Комил Алламжонов.
Унинг сўзларига кўра, биринчи масала инфратузилма (йўлларнинг равонлиги, жамоат транспорти тизимини яхшилаш, пиёдалар ва ҳайдовчилар учун етарли шароит, йўл белгилари, тизимнинг рақамлаштирилгани ва ҳ.к.)га тааллуқли.
Иккинчи масала - маъмурчилик (йўл қоидаларнинг тўғрилиги, жазонинг барча учун муқаррарлиги, ашаддий қоидабузарларга жавобгарликни кучайтириш ва ҳ.к.).
Учинчи ўринда - ўқитиш ва имтиҳон масаласи (автомактабларда ўқитиш сифатини ошириш, ўқимаганларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бермаслик).
«Бугун республикада 1000 дан ортиқ автомактаблар фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳар бирида, қоида бўйича, ўз автодроми, ўз автопарки бўлиши керак. Ўқув дастури ва амалиёт вақтини тўлиқ ўтиш лозим. Ана шунда бу ердан сифатли ҳайдовчилар етишиб чиқади, ҳозир эса ундай эмас.
Юқоридаги учта масала ҳал бўлмас экан, йўлларимизда аҳвол яхши бўлмайди. Фақат имтиҳоннинг сифатини ошириб, аммо маъмурчилик кучли бўлмаса, инфратузилма талабга жавоб бермаса, авария ҳолатлари барибир бўлаверади. Бизнинг бош мақсадимиз - ўлим ҳолатини нолга тенглаштиришга эришиш», дейди Комил Алламжонов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...