23:36 / 19.02.2022
1 776

«Божхона тўловлари 0 фоиз бўлиши керак» — Мирзиёев импорт автомобилларига қўйилган божлар ҳақида

«Божхона тўловлари 0 фоиз бўлиши керак» — Мирзиёев импорт автомобилларига қўйилган божлар ҳақида
Шавкат Мирзиёев ҳузурида 14 февраль куни машинасозлик саноатида амалга оширилаётган ишлар ва 2022 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда автомобиль сотиб олишдаги навбатлар ва олдиндан тўлов қилиш масалаларига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалидаги «Менимча» кўрсатувида маълум қилинди.

Бугунги кунда харидор битта автомобиль харид қилиши учун тўловнинг белгиланган қисмини тўлагандан сўнг ҳам бир неча ой навбати келишини кутишга тўғри келмоқда. Президент энг аввало шу муаммони узил-кесил 1 майга қадар ҳал қилиш шарт эканини билдирди.

Шунингдек, йиғилишда импорт автомобилларига қўйилган божхона божлари масаласи ҳам кўриб чиқилди.

«Барибир секин-секин бу божхона тўловлари 0 фоиз бўлиши керак. Рақобат бўлиши керак. Арзон, сифатли. Бир оддий шифокор, оддий меҳнаткаш, оддий фуқаромиз қанча меҳнат, машаққат қилиб йиғган пулини бир йилга автосаноатга айлантириш учун бериб қўйиши — адолатдан эмас», – дейди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Божхона тўловлари 0 фоиз бўлиши керак» — Мирзиёев импорт автомобилларига қўйилган божлар ҳақида