«Ford Mustang Mach-E».
Фото: «iXBT»
АҚШда 43,895 – 61,995 минг доллардан сотилаётган «Ford Mustang Mach-E» электрокари «Йилнинг энг яхши автомобили» (Consumer Reports) анъанавий рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
«Kia Niro EV». Фото: «HEvCars»
Ушбу машина билан ғолиблик учун курашган «Tesla»нинг икки модели — Model Y ва Model 3 ҳатто иккинчи ўринни ҳам эгаллай олмади. Иккинчи ўринда — «Kia Niro» (Жанубий Корея). Учинчи — «Tesla Model 3».
«Tesla Model 3». Фото: «Дром»
«Tesla» компанияси жаҳон электромобиллар бозорида энг кўп машина сотиш билан устунликка эга, Model 3 бир неча йиллардан бири юқоридаги совринни эгаллаб келган.
Энди «Tesla» «Йилнинг энг яхши автомобили» умумий рейтингида етти поғона пастлаб, 23-ўриндан жой олди, электрокарлар рейтингида эса — учинчи ўринда.
«Ford Mustang Mach-E» йўлларда ўтказилган синовлар, фойдаланувчиларнинг баҳоси, ишончлилиги, хавфсизлиги бўйича тўплаган баллари ҳисобига биринчи ўринга кўтарилди, дейилади Consumer Reports ҳисоботида. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди