Ижтимоий тармоқларда Damas автомобилининг эшиги узилиб тушгани, бунга UzAuto Motors айбдор қилиб кўрсатилгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Компания ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, UzAuto Motors юз берган ҳодисани батафсил ўрганиш учун текшириш ишлари олиб борган. Натижада Damas автомобили йўловчини манзилда қолдиргандан сўнг, автомобиль эшигини ёпмасдан туриб ҳаракатланишни бошлагани аниқланган. Эҳтиёткорсизлик сабаб йўл четида турган Nexia автомобилининг бамперига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Компания фуқаролардан асоссиз хабар тарқатмасликни, мижозлардан бу каби текширилмаган маълумотларга ишонмасликни сўраб, туҳмат, ёлғон, уйдирма ахборотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Майк Тайсон янги рекорд билан бокс тарихига кирди