1 328
Рекорд: Mercedes-Benz электрокари бир марта қувватланишда минг километрдан ортиқ йўл босди
Фото: Mercedes-Benz
Mercedes-Benz компанияси Vision EQXX концепт-кари бир марта қувватланиш орқали «1000 километрдан ортиқ» йўл босиб ўтганини эълон қилди. Бу замонавий электромобилларнинг ўртача кўрсаткичидан икки баробарга кўп.
Германиянинг Зиндельфинген шаҳридан Франциянинг Кассис шаҳригача бўлган 1008 километрли сафар 12 соат вақтни олган. Ўртача тезлик соатига 87,4 километрни, максимал тезлик эса 140 километр/соатни ташкил этган. Ҳар 100 километрга ўртача 8,7 киловатт/соат энергия сарфланган.
Финишга етиб келган автомобилнинг 15 фоиз қуввати қолган, бу яна 140 километр масофа учун етарлидир. Натижалар TÜV Süd мустақил эксперти томонидан қайд этиб борилган.
Фото: Mercedes-Benz
Таъкидланишича, автомобилнинг аэродинамик кузов шакли ва енгил конструкция (1755 килограмм) энергия тежашга ёрдам берган. Шунингдек, «фавқулодда паст» қаршиликка эга махсус шиналар (Bridgestone) қувватни сақлаб қолган. Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, автомобиль тоғ довони ва турли об-ҳаво шароитини (ёмғир, шамол) босиб ўтган.
Таққослаш учун, Tesla Model S бир марта қувватланиш орқали 637 километр, BMW IX хDrive50 эса 630 километр йўл боса олади. Электромобиль чакана савдога 2022 йилнинг иккинчи чорагида чиқади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида Volkswagen ID.4 битта мамлакат ҳудудида энг узоқ саёҳатни амалга оширган электрокар сифатида рекорд ўрнатганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди