22:21 / 18.10.2017
5 786

"Санъаткорнинг хизмати учун" доллар олаётган маъмурларга баённома тузилди...

"Санъаткорнинг хизмати учун" доллар олаётган маъмурларга баённома тузилди...
Андижон шаҳри давлат солиқ инспекциясининг буйруғига асосан ўтказилган рейд тадбирида Асака тумани Сарбонтепа маҳалласида яшовчи фуқаро Фурқатбек Қосимов тўй маросимида хонандалик хизмати учун 500 АҚШ доллари олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйган.

Андижон шаҳри Султонжўра маҳалалси Шохрухмирзо кўчасида яшовчи фуқаро Умидбек Зафаров тўй маросимида хонандалик хизмати учун 300 АҚШ доллари олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйганлиги ҳақида Даракчи нашри хабар берди.

Андижон тумани Хортум маҳалласида яшовчи фуқаро Расулжон Мамажонов хонандалик хизмати учун 200 АҚШ доллари олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйган.

Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилди.

Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида “Товар (иш ва хизмат)лар учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланади... товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланади.”

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Санъаткорнинг хизмати учун" доллар олаётган маъмурларга баённома тузилди...