22:44 / 13.12.2017
7 296

Ҳосила Раҳимова яна бир унвон билан тақдирланди

Ҳосила Раҳимова яна бир унвон билан тақдирланди
2017 йилда Ҳосила Раҳимованинг унвонлари сони яна биттага ошди. У Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллик байрами муносабати билан Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди.

Эстрада хонандаси 2008 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатгани артист унвони билан тақдирланган эди.

Сурхондарёлик ҳофиза Ҳосила Раҳимованинг Қорақалпоғистон Республикасида жуда кўплаб мухлислари борлиги ҳам бежиз эмас, албатта. Айнан Қорақалпоғистонда Ҳосиланинг “Тўмарис”, “Омон омон”, “Бегим” деган қўшиқларига видеоклиплар ҳам суратга олинган.

Таҳририятимиз, Ҳосила Раҳимовани ушбу унвон билан табриклайди ва унинг ижодига муваффақиятлар тилаб қолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳосила Раҳимова яна бир унвон билан тақдирланди