23:03 / 13.05.2018
10 485

25 миллион нусхада сотилган «Муваффақиятли одамларнинг 7 одати» китобидаги ғояларнинг Қуръондаги ифодаси

25 миллион нусхада сотилган «Муваффақиятли одамларнинг 7 одати» китобидаги ғояларнинг Қуръондаги ифодаси
Яқинда мендан бир дўстим савол сўраб қолди: “Агар Қуръон мукаммал китоб бўлса, нега унда худди 30 йил олдин ёзилганларга ўхшаган умрни қандай ўтказиш ҳақида қоидалар йўқ?”

Мен жавоб бердим, “Биринчидан, сен айтаётган қоидалар фақатгина бир инсоннинг ижод маҳсули, уни бошқа ёзувчилар 5 та ёки 9 та қилиши, у қоидаларга бирор нарсани қўшимча қилиши ёки бутунлай ўзгартириб юбориши ҳам мумкин. Сен айтаётган у қоидалар бутунлай мутлақ эмас. Ҳаттоки ўша қоиданинг муаллифи (Стивен Ковий) ҳам кейинчалик саккизинчи қоидани қўшиши ёки ундан кейин келган ёзувчилар худди шунга ўхшаш бошқа фойдали одатлар тартибини тузиб чиқишлари мумкин.

Иккинчидан, ўша машҳур етти қоида аслида Қуръонда мавжуд ва бу китоб бизга ўша етти қоидадан кўра кўпроғини таълим беради. Бизга жуда ҳам Меҳрибон ва барча нарсанинг энг яхшисини билгувчи Аллоҳнинг (Ўз китобида) бизга шундай фойдали одатларни ўргатмаслиги ҳам мумкин эмас. Қуръоннинг баъзи оятлари ўша етти ҳаётий қоидага ишора қилади ва бизларни қуйидагича яшашга буюради:

1. Атрофингизни ислоҳ қилинг

Муваффақиятли инсонлар ҳаётларидаги ўзгариш ва ривожланишни ташқи омилларга қаршилик билдиришдан кўра ўзларининг қудратида бўлган нарсаларга таъсир этиш орқали амалга оширадилар. Бу дунёдаги ўзгариш ичкаридан бошланади.

Бу ҳақида Аллоҳ шундай дейди: "Унинг олдида ҳам, ортида ҳам, тақиб қилгувчилар бор. Улар уни Аллоҳнинг амри ила ҳифз қилиб турурлар. Албатта то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас. Агар Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмайди ва улар учун ундан ўзга валий ҳам йўқ" ("Раъад" сураси, 11-оят).

2. Оқибатдаги натижа ҳақида фикр қилинг

Бошлаётган ҳар бир ишингиздан олдин ундан кўзланган асосий мақсадни аниқлаштириб олинг. Аллоҳ бизларга бир нечта ўринларда Қиёмат куни ҳақида эслатади ва ҳар бир қилаётган ишимизда у кунни ёдда тутиб, шунга мувофиқ иш қилишга буюради. У Зот айтади: "Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик кун учун нима қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир" ("Хашр" сураси, 18-оят).

3. Асосий ишларни муқаддам қўйинг

Биз ҳаётда нимани асосий иш деб билганимиз ҳақида сўраламиз. Худди дўзахийлар ўлимларидан олдин иймон келтиришга ва яхши амаллар қилишга кеч қолганларидай бирор ишни бирор ишдан олдин бажаришни танлашда хатога йўл қўйиш ҳам бизларни жаҳаннам эгаларидан бўлишимизга сабаб бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло айтади: "Ҳар бир жон – нимани тақдим қилдию, нимани тахир қилди – биладир" ("Инфитор" сураси, 5-оят).

4. Бошқаларни ҳам ўйлаш

Бошқаларнинг туйғуларига ҳурматли бўлинг. Бошқаларга азият берадиган жойда ҳам ўз манфаатингизни ўйламанг. Ҳаттоки бизларга ёмонлик қилганларга ҳам яхшилик билан жавоб қайтаришимиз якунда барчамиз учун яхши бўлади ва бизлар улар билан душман эмас аксинча дўстларга айланамиз.

Аллоҳ таоло айтади: "Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур" ("Фуссилат" сураси, 34-оят).

5. Биринчи тушунишга ҳаракат қил, тушунилишга эмас

Ислом динида бошқалар суҳбатлашаётганда токи улар ўзлари тугатмагунларича суҳбатларини бўлиб бўлмайди. Сен ҳам Аллоҳнинг ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини аввали яхшилаб тинглашинг, кейин уни тушунишга ҳаракат қилишинг ва ўрганишинг, ундан кейингина амал қилишинг керак. Шунда Аллоҳ таоло сени Ўз раҳматига олади.

Аллоҳ таоло айтади: "Яҳудий бўлганлардан калималарни ўз жойидан бузиб ўзгартирувчилар бор. Улар тилларини буриб ва динга тана етказиб “Эшитдик ва исён қилдик, эшит, эшитмай қолгур ва “Роина” дерлар. Агар улар эшитдик ва итоат этдик, эшит ва бизга назар сол, деганларида, албатта ўзларига яхши ва тўғри бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлади. Бас, озгиналаридан бошқалари иймон келтирмаслар" ("Нисо" сураси, 46-оят).

6. Биродарлик

Ўзаро ишонч ва тушуниш орқали биров турли хил тортишувларни ҳал қилиши ва ҳар иккала томонга ҳам фойдалироқ бўлган ечим топиши мумкин. Аллоҳ бу нуқтага Қуръоннинг бир неча жойларида эътибор қаратади.

У Зот айтади: "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта Аллоҳ иқоби шиддатли зотдир" ("Моида", 2-оят).

7. Зеҳнингизни чархланг

Аллоҳ таоло Қуръонда биздан илмни кўпайтиришдан бошқа нарсани зиёда қилишни сўрашга буюрмаган. Мусулмонлар доимий равишда илм талабида бўлишлари керак. Аллоҳ таоло айтади: "...ва айтгин "Роббим, илмимни зиёда қилгин" ("Тоҳа" сураси, 114-оят).

Аллоҳ барчамизга юқорида таърифлангандай муваффақиятли банда бўлишимизни насиб этсин.
Дониёрбек Каримов тайёрлади (оятлар таржимасида “Тафсири Ҳилол”дан фойдаланилди)

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 25 миллион нусхада сотилган «Муваффақиятли одамларнинг 7 одати» китобидаги ғояларнинг Қуръондаги ифодаси