«Шуъла» фильмидан кадр.
АҚШдаги аукционда Жек Николсоннинг қаҳрамонига («Шуъла», 1980) тегишли болта сотилди. Болта саҳнасини киноасарни томоша қилганлар унутмасликлари аниқ.
Болтани савдога Gotta Have Rock and Roll аукционлар уйи қўйди. TMZ портали ёзишича, болта 140 минг долларга сотилди, комиссия тўловлари билан янги эгасига 175 минг долларга тушди.
Кимошдида 12 киши Николсоннинг болтасига харидор бўлди. Якуний нархни «Шуъла» фильмининг ашаддий мухлиси — муваффақиятли тадбиркор айтди.
Кинода Николсон эшикларни бузиб юрган болта аслида резина ва пенопластдан ясалган.
«Шуъла» — ёзувчи Стивен Кинг романи асосида кинорежиссёр Стенли Кубрик 1980 йилда суратга олган хоррор жанридаги фильм. Бош ролларни Жек Николсон, Шелли Дювал ва Дэнни Ллойдлар ижро этган ушбу фильм жуда оммалашган, ҳанузгача ушбу жанрдаги энг яхши киноасарлардан саналади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда