10:41 / 12.05.2022
5 252

Таиланд ҳукумати аҳолига уйда етиштириш учун 1 млн туп каннабис тарқатади

Таиланд ҳукумати аҳолига уйда етиштириш учун 1 млн туп каннабис тарқатади
Фото: The steppe
Таиланд ҳукумати июнь ойида аҳолига уй шароитида етиштириш учун бир миллион туп каннабисни бепул тарқатади. Бу ҳақда қироллик соғлиқни сақлаш вазири Анутин Чарнвиракул баёнотига таяниб, CNN хабар берди.

9 июнь куни Таиландда аҳолига маҳаллий ҳокимият органларини хабардор қилган ҳолда таркибида психотроп моддалар паст даражада бўлган каннабис етиштириш ва ундан тиббий мақсадларда фойдаланишга рухсат берувчи янги қонун кучга киради. Тегишли лицензияни олгандан кейингина етиштирилган маҳсулотларни сотиш мумкин.

Меҳнатга лаёқатли аҳолининг учдан бир қисми қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган Таиландда ҳукумат даромад манбаи сифатида каннабис етиштиришни фаол тарғиб қилмоқда, деб таъкидлайди CNN. Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, марихуана ва каноп етиштириш аҳолига ва мамлакат бюджетига йилига 10 миллиард бат (тахминан 288 миллион АҚШ доллари) дан ортиқ қўшимча даромад келтириши мумкин.

Таиланд 2018 йилда тиббий марихуанани қонунийлаштирган Жануби-Шарқий Осиёдаги биринчи давлат бўлди. Таиландда марихуанани вақтичоғлик мақсадида ишлатиш ва сотиш ҳануз ноқонуний ҳисобланади ва бу узоқ муддатли қамоқ жазоси билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таиланд ҳукумати аҳолига уйда етиштириш учун 1 млн туп каннабис тарқатади