Саули Ниинистё / Фото: Getty Images
Россиянинг «Интер РАО» компанияси шўъба корхонаси — RАО Nordic Оy 14 майдан Финляндияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади, бунга сабаб етказиб берилган электр энергиясига пул тўланмаганидир. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Умид қиламизки, вазият тез орада ҳал бўлади ва Россия билан электр энергияси савдоси қайта тикланади», — дейилади RАО Nordic Оy хабарида.
Финляндиянинг Fingrid электр тармоқлари компанияси вакиллари етказиб беришнинг тўхтатилиши истеъмолчиларда узилишларга олиб келмаслигини, чунки Россиядан келаётган электр энергияси умумий истеъмол ҳажмининг бор-йўғи 10 фоизини ташкил қилишини айтди. Танқислик мамлакатнинг ўз қувватлари ҳисобига ва Швециядан импортни ошириш эвазига қопланиши мумкин бўлади, дея қўшимча қилишди Fingrid компаниясида.
Айни вақтда Финляндия президенти Саули Ниинистё россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилмоқчи эканини айтди. ОАВларга берган интервьюсида у Хелсинкининг Москва билан муносабатлари ўзгараётганини маълум қилди.
«Биз ўзимиз кўниккан вазиятга қайта олмаймиз, аммо Россия бизда чегарада катта кескинлик бўлмаслигидан манфаатдор бўлса керак», — деди Ниинистё.
Унинг сўзларига кўра, муносабатлардаги ўзгариш ўтган йил охирида Путин НАТОдан шарққа қараб интилишдан воз кечишни талаб қилганидан кейин юз берган, буни Ниинистё Финляндия ва Швециянинг ўз хавфсизлик сиёсатини белгилаш ҳуқуқининг бузилиши деб ҳисоблаган. Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси эса «сўнгги томчи»га айланган.
«Мен Путинга қўнғироқ қиламан», — деди президент қачонлигига аниқлик киритмасдан. «Мен ниманидир яширинча қиладиган одам эмасман. Унга қўнғироқ қилиб, вазият ўзгарганини, буни иккимиз ҳам билишимизни айтмоқчиман», — дея қўшиб қўйди у.
Финляндия президенти Саули Ниинистё ва бош вазир Санна Марин 12 май куни эрталаб қўшма баёнот эълон қилиб, мамлакат НАТОга аъзо бўлиш учун «зудлик билан» ариза бериши кераклиги ҳақида айтганди. Уларнинг фикрича, бу қадам Финляндия ва бутун иттифоқ хавфсизлигини мустаҳкамлаши керак.
Нейтрал мақомга эга Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин фаол муҳокама қилина бошлади. Финляндиянинг Helsingin Sanomat газетаси мамлакат ҳукумати 15 май куни НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди. Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Швеция ҳам худди шу куни ариза топширади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Финляндия бош вазири ва президентининг нутқидан сўнг, Москва Финляндиянинг НАТОга киришига жавоб қайтаришини, жумладан, ҳарбий-техник характердаги чоралар кўришини маълум қилди. Вазирлик мамлакат хавфсизлигига таҳдидларни «тўхтатиш»га ваъда берди.
Ўз навбатида, Россиянинг БМТдаги доимий вакили биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский Британия нашрига берган интервьюсида, агар НАТО ўз ҳудудларида ўз қўшинларини жойлаштиришга қарор қилса, Швеция ва Финляндия Москва нишонига айланиши мумкинлигини айтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас