12:48 / 18.05.2022
1 226

Россияликлар ва украиналиклар туфайли Туркияда кўчмас мулк савдоси кескин ошди

Россияликлар ва украиналиклар туфайли Туркияда кўчмас мулк савдоси кескин ошди
Фото: Shutterstock
Туркияда турар жой савдоси кескин ошди, бунга, жумладан, уйлар ва квартиралар учун россияликлар ва украиналиклар томонидан талаб юқори экани сабаб бўлди. Туркия Статистика идораси Tüik 17 март, сешанба куни маълум қилишича, апрель ойида 133 058та уй-жой сотилган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 38,8 фоизга ошган.

Шу билан бирга, хорижий давлатлар фуқаролари билан кўчмас мулк сотиб олиш бўйича тузилган битимлар сони номутаносиб равишда – 58,1 фоизга ошди. Ой давомида россияликлар томонидан Туркияда сотиб олинган квартиралар ва уйлар сони икки баравар кўпайди – март ойидаги 547тадан апрелдаги 1152тагача. Йил давомида бу кўрсаткич 186 фоизга ошган. Апрель ойида Россиядан кўчмас мулк харидорлари уй-жой сотиб олувчи хорижликлар орасида биринчи ўринга чиқиб, март ойида ҳам, бир йил аввал ҳам бу рейтингда етакчилик қилган эронликларни ортда қолдирди.

Турк кўчмас мулкларини украиналикларга сотиш ҳам кескин ошди. Апрель ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан бу кўрсаткич 180 фоизга, март ойига нисбатан 56 фоизга ошган.

Истанбулдаги Golden Sign кўчмас мулк компанияси асосчиси Гул Гул ўзининг россиялик мижозлари ҳақида Reuters’га берган интервьюсида шундай деди: «Булар олигархлар эмас, аммо бой россияликлар». Унинг сўзларига кўра, уларнинг баъзилари Туркияда бирданига 3-5та квартира сотиб олган. «Туркия кўчмас мулкига инвестициялар чет элликлар учун жозибадор, жумладан, миллий валюта – лиранинг заифлашуви туфайли ҳам», - дея тушунтирди у. Биргина 2021 йилнинг ўзида лира долларга нисбатан 44 фоизга тушиб кетди ва бу йил ҳам бу тенденция давом этмоқда.

Айни пайтда, Туркия кўчмас мулк бозорида нархлар тез ўсди. Туркия Марказий банки статистик маълумотларига кўра, 2022 йил февраль ойида кўчмас мулк нархларининг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 100 фоизга етди.

Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин Туркия россияликлар оммавий равишда кетаётган ва пулларини олиб чиқаётган асосий мамлакатлардан бирига айланди. Анқара расмийлари Украинадаги уруш бошланганидан кейин Туркияга келган россияликлар сони ҳақида аниқ маълумотларни ошкор қилмади. Шу билан бирга, ўтган йили Туркияга 4,7 миллион россиялик сайёҳ ташриф буюрган - бу умумий хорижий сайёҳларнинг 19 фоизи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияликлар ва украиналиклар туфайли Туркияда кўчмас мулк савдоси кескин ошди