Асирга тушган британиялик ёлланма жангчи Эндрю RT телеканалига уни қандай қилиб Украина томони провокация уюштирган Буча шаҳри чеккасига жўнатишганини сўзлаб берди.
Асирнинг сўзларига кўра, у Бучада тахминан 3-5 апрель кунлари бўлган ва жанг изларини кўрмаган. “Бизни Бучага у ердан руслар кетиши билан жўнатишди. Мен у ерда маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилдим. Биз Бучанинг ўзида бўлмадик, фақат унинг чекка жойларида бўлдик. <...> Шахсан мен ҳеч қандай жасадларни кўрмадим”, - деди Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилган ёлланма.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Бучадаги воқеалар уюштирилган саҳна кўриниши эканини тасдиқловчи далилларни тақдим этишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат унинг ташкилотчиси ким ва қайси мамлакатдан экани ва провокация ортидан ким турганини ошкор қилади.
26 апрель куни Россия президенти Владимир Путин БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашувда Бучадаги воқеаларга Россия Қуролли кучларининг алоқаси йўқлиги ва Москва буни ким уюштирганини билишини айтган эди.
2 ва 3 апрель кунлари Украина томони Киев яқинидаги Буча шаҳрида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар борлиги ҳақида хабар тарқата бошлади. Ўшанда Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими томонидан чоп қилинган россиялик ҳарбийларнинг Бучадаги гўёки ҳарбий жиноятлари ҳақидаги сурат ва видеолари провокация эканини маълум қилди. Вазирлик Россия армияси Бучада бўлиб турган пайтда маҳаллий аҳоли жабр кўрмаганини алоҳида урғулади.
Кейинчалик Беларусь президенти Александр Лукашенко Бучадаги воқеалар Буюк Британиянинг психологик операция эканини маълум қилди. Россия етакчисининг сўзларига кўра, Лукашенко унга бу фейкларни фош қилувчи ҳужжатларни берган.
Россия Тергов қўмитаси Бучадаги провокациядан сўнг Россия Қуролли кучларига оид фейклар тўғрисида жиноий иш очган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади