Фото: Reuters
Анқара «Украинадаги вазиятни тартибга солиш ҳақидаги шоу»да қатнашиш ўрнига Киевга амалий ёрдам кўрсатди, деган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон. Унинг сўзларига кўра, Туркия бир вақтнинг ўзида Россия билан муносабатларни ҳам ривожлантирмоқда.
«Биз Украинадаги инқирозни ҳал эта олмаган шоуда қатнашиш ўрнига, ўт очишга барҳам бериш ва тинчлик ўрнатиш борасида амалий ёрдам беришга интилдик», — деган Туркия президенти ҳукумат мажлисида («ТАСС» иқтибоси).
«Анқара Киевга жиддий, аниқ ва фойдали ёрдам берган, Россияга ҳам бу борадаги позициямизни қўрқмай баён этганмиз», — дея қайд этган у.
Россия Украинада махсус ҳарбий операцияни бошлаганидан бери Туркия Москва ҳамда Киев ўртасидаги урушга барҳам бериш учун воситачилик қилишга уринмоқда. Туркия президенти бир неча марта Украина ва Россия давлат раҳбарлари Владимир Зеленский ҳамда Владимир Путин учрашувини ташкиллаштиришга интилган.
11 апрелда Эрдўғон Туркиянинг Россия ва Украина низосини тўхтатиш учун барча шарт-шароитларни ҳозирлашга тайёрлиги, икки давлат ўзаро низони музокаралар билан ҳал этиши кераклигини таъкидлаган. 30 апрелда Туркия давлат раҳбари Анқаранинг БМТ бошчилигидаги гуруҳ билан биргаликда Украинага гуманитар ёрдам тақдим қилишга тайёрлигини айтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади