
Фото: VKontakte
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров «Стоматологияга қўшган ҳиссаси учун» I даражали ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда унинг ўзи хабар берди.
Қодировга мукофот Грознийдаги 1-стоматология поликлиникаси янги биноси очилиш маросимида топширилган.
Рамзан Қодиров маросимга қуруқ қўл билан бормаган: бош шифокорни Чеченистоннинг энг олий мукофоти — Қодиров ордени билан тақдирлади. Орден 750-пробали олтиндан ясалган, ёқут, сапфир ва бриллиантлар билан безалган.

Қодиров ордени «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар