Зеленскийнинг маслаҳатчиси Украинани тиклашга 1 трлн доллар талаб қилинишини айтди

Зеленскийнинг маслаҳатчиси Украинани тиклашга 1 трлн доллар талаб қилинишини айтди
Фото: AP
Володимир Зеленскийнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Олег Устенконинг баҳолашича, Украина инфратузилмаси ва иқтисодиётини тиклаш учун 1 трлн долларга яқин маблағ талаб қилинади.

«Уруш туфайли Украинага тўғридан тўғри етказилган зарар 650 млрд долларни ташкил этади ва бунга билвосита зарар ҳам қўшилса, бу рақам 1 трлн долларгача етади. Бизга шунча миқдордаги маблағ керак», — деди Устенко.

Унинг қайд этишича, бу Украинанинг беш йиллик ЯИМга тенг.

Май ойи бошларида Володимир Зеленский Украинани тиклаш учун 600 млрд доллар керак бўлишини айтганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар