06:39 / 02.07.2022
1 713

Эрдўғон турк армиясини дунёдаги энг кучли армияга айлантирмоқчи

Эрдўғон турк армиясини дунёдаги энг кучли армияга айлантирмоқчи
Фото: Global Look Press
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат армиясини дунёдаги энг кучли армияга айланмагунча кучайтиришда давом этишини айтди, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

«Биз армиямиз дунёдаги энг кучли армияга айланмагунча уни кучайтириш бўйича қадамларни давом эттирамиз», деди Эрдўғон 1 июль куни Истанбулдаги Миллий Мудофаа Университетида сўзлаган нутқида.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, турк армиясининг сўнгги йиллардаги муваффақиятлари, хусусан, терроризмга қарши кураши уни «дунёдаги энг кучли армиялар» қаторига киритиш учун аллақачон асос бўлади.

«Терроризмга қарши кураш таҳдид тўлиқ бартараф этилмагунча давом этади», — дея таъкидлаган Туркия президенти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон турк армиясини дунёдаги энг кучли армияга айлантирмоқчи