Фото: AP
Украина президенти Володимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизматида (УХХ) кадрлар текшируви ўтказилишини эълон қилди. «28 нафар мансабдор шахсни ишдан бўшатиш масаласи ҳал қилинмоқда. Турли даража, турли йўналишда. Лекин асослар ўхшаш - ишнинг қониқарсиз натижалари», - деди у 18 июль, душанба куни кечки видеомурожаатида.
Шу билан бирга, Олий рададан бир кун аввал Зеленский томонидан лавозимидан четлатилган УХХ раҳбари Иван Бакановни ишдан бўшатиш сўралган. Украина президенти ушбу тақдимномани Конституциянинг 106-моддаси 1-қисми 14-бандига мувофиқ парламентга топширди, дея хабар бермоқда «Украинские новины». Бу масала Олий раданинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилади, дея хабар берди «Голос» фракцияси депутати Ярослав Железняк Telegram’да.
17 июль куни Зеленский УХХни 2019 йил августидан бери бошқариб келган Иван Бакановни ишдан бўшатди. Президент фармонида қайд этилишича, Баканов Украина Қуролли кучлари интизом низомининг 47-моддасига мувофиқ лавозимидан четлаштирилган. Қарор хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлик, бу одамлар орасида қурбонлар ва бошқа оғир оқибатларга олиб келгани сабабли қабул қилинган. Хизмат раисининг биринчи ўринбосари бўлган Василий Малюк УХХга вақтинчалик раҳбар этиб тайинланди.
Шу билан бирга, бош прокурор лавозимида ишлаган биринчи аёлга айланган ва 2020 йилнинг мартидан буён фаолият кўрсатиб келган Ирина Венедиктова ҳам лавозимидан четлаштирилди. Бош прокурорнинг вазифалари унинг ўринбосари Алексей Симоненкога юкланган.
Зеленский Баканов ва Венедиктованинг ишдан бўшатилишини давлатга хиёнат бўйича ишлар ва прокуратура, дастлабки тергов ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳамкорликдаги фаолияти билан изоҳлади. Кўрилган 198 та жиноят иши бўйича тегишли шахсларга айбловлар қўйилди. Прокуратура ва УХХнинг 60 дан ортиқ ходими Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда қолиб, Украинага қарши ишламоқда, деди президент. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»