Кеча “Остона формати” саммитида иштирок этиш учун Эрон пойтахти Теҳронга борган Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Таййип Эрдоған билан учрашди.
Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси бошланганидан бери илк юзма-юз учрашув Теҳрон халқаро анжуманлар залида бўлиб ўтди. Учрашув олдидан призедентлар қўл бериб кўришди ва матбуот вакилларига қисқа нутқ сўзлади.
Учрашувда Россия-Туркия ҳамкорлиги турли йўналишларда жадал ривожланаётгани таъкидланди. Икки давлат етакчилари Россия ва Украинадан ғалла етказиб бериш муаммосини муҳокама қилди.
Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Қора денгиз портларидан Украина ғалласини экспорт қилиш билан боғлиқ барча масалалар ҳали ҳал этилмаган, бироқ аллақачон ҳаракатлар бошлангани яхши.
Россия президентининг сўзларига кўра, Сурияни тартибга солиш бўйича бир қанча жумбоқлар бор, бироқ Россия Федерацияси, Эрон ва Туркиянинг Суриядаги инқирозни ҳал қилиш борасидаги ишлари умуман олганда самарасини беряпти.
“Бизнинг қаршимизда яна бир муҳим масала —Қорабоғ муаммосини ҳал қилиш ҳам бор. Мен яқинда Каспий саммити доирасида Озарбайжон президенти билан учрашдим, у сизга кўп салом йўллади”, - деди Россия раҳбари.
Эрдоғон, ўз навбатида, “Остона формати” доирасидаги учрашув катта плюс эканини таъкидлади.
“Ўйлайманки, воситачилик миссияси доирасида Россиянинг конструктив роли давом этмоқда ва давом этади. Яқинда бўлиб ўтган Истанбул музокараларида Россия томонининг тутган позицияси жуда ижобий ва конструктив бўлди”, - деди Туркия президенти.
У музокаралар самарали бўлишига умид билдирди.
Президентлар Путин ва Эрдоған охирги марта 2021 йил 29 сентябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида юзма-юз учрашган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»