16:55 / 30.07.2022
2 046

Украинада маҳаллий аҳолига палов тарқатган ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Украинада маҳаллий аҳолига палов тарқатган ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Фото: RFE / RL
Украинанинг Чугуив шаҳрида маҳаллий аҳолига палов тарқатган 36 ёшли ўзбекистонлик Сардор Ҳакимов ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Настоящее время» нашри хабар бермоқда.

«Уни бутун Чугуив танир эди. Ҳамма Сардор Ҳакимовнинг тирик эканлигига охиригача умид қилди. У ҳар доим табассум қиларди, жуда ижобий кайфиятдаги инсон эди», - деди Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубов.

Маҳаллий имом Тимур Беридзенинг айтишича, Сардор Ҳакимов отишма пайтида ертўлада бўлиб, у ерда палов пиширишга тайёргарлик кўраётган эди.

Ҳакимов, Украина матбуотига кўра, 2000 йилдан бери Луганск областининг Северодонецк шаҳрида истиқомат қилган. Урушдан кейин, 2014 йилда у Чугуивга кўчиб ўтган. У ерда ўзбек ошхонаси ва зираворлар дўконини очган. Россиянинг Украинага босқинидан кейин Ҳакимов оиласини Ўзбекистонга юборган ва ўзи Чугуивда қолиб, одамларга ёрдам бериш билан шуғулланган.

Сардор Ҳакимов 25 июль куни вайроналар остидан қутқарилган Мансур Ҳакимовнинг укаси ҳисобланади.

Харкив областининг Чугуив шаҳри 25 июль куни С-300 тизимларидан ўққа тутилди: одамлар яширинган Маданият уйи, Офицерлар уйи ва лицей вайрон бўлди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳудудий мудофаа базалари йўқ қилинганини билдирди.

Зарба уч кишининг ҳаётига зомин бўлди. Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг айтишича, уларнинг барчаси кўп қаватли уйнинг ертўласидан бомбапаноҳгоҳ сифатида фойдаланган, бироқ у зарбага дош бера олмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада маҳаллий аҳолига палов тарқатган ўзбекистонлик ҳалок бўлди