08:30 / 17.08.2022
1 055

Украинада уруш бошланганидан бери 5,5 минг нафар оддий фуқаро ҳалок бўлди

Украинада уруш бошланганидан бери 5,5 минг нафар оддий фуқаро ҳалок бўлди
Фото: «Anadolu Agency»
Украинада уруш бошланган 24 февралдан бери ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари сони 5,5 минг нафарга етди. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Қурбонлар: эркаклар — 2 125 нафар, аёллар — 1 451 нафар, қиз болалар — 147 нафар, ўғил болалар — 170 нафар. Шунингдек, жанглар оқибатида вафот этган 39 бола ва 1 582 нафар катта ёшлиларнинг жинси ҳозиргача аниқланмаган.

Август ойининг дастлабки икки ҳафтасида ҳалок бўлган оддий фуқаролар — 144 нафар.

Аслида қурбонлар сони юқоридагидан анча кўп бўлиши мумкин, чунки жанглар қизғин кетаётган ҳудудлардан маълумот олиш қийин кечмоқда, дейилади БМТ баёнотида.

Мариупол шаҳар кенгаши маълумотига кўра, уруш тўлиқ яксон қилган бу шаҳарнинг ўзида ҳалок бўлганлар сони қарийб 20 минг нафарни ташкил этиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада уруш бошланганидан бери 5,5 минг нафар оддий фуқаро ҳалок бўлди