Кремль мулозими Қорақалпоғистон ҳодисалари бўйича кутилмаган тахминни илгари сурди

1 дақиқа ўқиш4.9K
Кремль мулозими Қорақалпоғистон ҳодисалари бўйича кутилмаган тахминни илгари сурди
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев жорий йил июль ойида Қорақалпоғистонда рўй берган ҳодисаларни рангли инқилоб қилишга уриниш деб атади. Бу ҳақда у Тошкентда ўтказилган ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгаши котибларининг 17-учрашувида гапирган.

«Американча демократияни тарғиб-ташвиқ этишнинг асосий воситаси ҳамон ғарбликлар томонидан мамлакатларимизда мунтазам равишда рангли инқилоб қилишга уриниш бўлиб қолмоқда. Биз 2020 йили Беларусда, 2022 йил январь ойида Қозоғистонда ва жорий йил июль ойида Ўзбекистонда – Қорақалпоғистонда рўй берган ҳодисаларни айнан шундай деб баҳолаймиз», – деган Кремль мулозими.

Таъкидланишича, ҳозирги вазиятда ШҲТга аъзо мамлакатларнинг хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаши ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Н.Патрушев анжуман доирасида Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашган. Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси хабарига кўра, Н.Патрушев ушбу учрашувда ҳам Ғарб, хусусан, АҚШ Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудида беқарорлик ўчоқларини яратишга уринаётганидан хавотир изҳор қилган.

Ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи, Телеграмдаги «Серия пенальти» канали муаллифи Юрий Саруханян Москва томонидан илгари сурилган рангли инқилобга уриниш борасидаги айбловни шубҳа остига олган.

«Ғарб мамлакатлари, биринчи навбатда, АҚШнинг МДҲ маконида беқарорлик ўчоқларини яратишга уриниши» деган жумлани қандай изоҳлаш мумкин? Постсовет ҳудудидаги беқарорлик ўчоқларини ёдга олиб ўтамиз. Днестрбўйи (Молдова) – Кремль юзага келтирган. Қорабоғ (Озарбайжон) – Кремль қўли билан яратилмаган, лекин Кремль фаол равишда «музлатиб», «эритиб» туради. Абхазия ва Жанубий Осетия (Грузия) – Кремль вужудга келтирган. ЛДНР (Украина) – Кремль сиёсати маҳсули.

Ниҳоят, Украинада давом этаётган кенг кўламли уруш Путин ва шерикларининг асоссиз жиноий қарори оқибатидир. Қолаверса, постсовет мамлакатларда Россия ҳукумати томонидан мунтазам равишда бериладиган ушбу мамлакатларнинг легитимлиги ва давлатчилиги савол остига олинган баёнотлар сабаб ҳам таранглик юзага келиши сир эмас
», – деб ёзади эксперт Ю.Саруханян.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?