13:23 / 26.08.2022
1 782

“Намоз, такбир ва саловот ҳеч кимни безовта қилмасин!” – Эрдоған

“Намоз, такбир ва саловот ҳеч кимни безовта қилмасин!” – Эрдоған
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған кеча, пайшанба куни тарихий Малазгирт жанги бўлиб ўтган Битлис вилоятига борди. Туркия президенти Малазгирт жангидаги ғалабанинг 951 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанада иштирок этди.

Асосий тадбирлар XI асрда Салжуқий турклари қўшини билан Византия қўшини ўртасида жанг бўлган Битлис вилоятининг Аҳлат туманларида ташкил этилди.

Йиғилганлар олдида сўзлаган Эрдоған Малазгиртдаги ғалаба турк халқининг шонли ғалабаларининг кўп асрлик тарихида муҳим воқеа бўлганини таъкидлади.

Туркия раҳбари халқнинг тарихий меросига бепарво қарашга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб, ёшларни аввалги авлодлар жасоратларини ёдда тутишга чақирди.

Ахлат ва Малазгирт турк халқининг иродаси ва буюклигининг номи ва рамзи бўлиб, душманларни қўрқувга солиб, Туркиянинг дўстларида умид уйғотади”, деди Эрдоған.

Сурия шимолидаги янги аксилтеррор операцияси ҳақида

Президент Туркия миллий хавфсизлигига Сурия ҳудудидан келаётган таҳдидларга эътибор қаратди.

Бутун дунёга яна бир бор такрор айтаманки, бизнинг курашимиз Ватанимизнинг жанубий чегаралари хавфсизлиги таъминланмагунча давом этади”, — деди Эрдоған.

Президентнинг сўзларига кўра, Туркияни ҳимоя қилишга қаратилган амалиётлар хавфсизлик устуворликларини ҳисобга олган ҳолда ва Анқаранинг режаларига мувофиқ давом этади.

Террористларга ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай жойда зарба берамиз. Биз қанча террорчиларни йўқ қилдик ва йўқ қилишда давом этамиз”, — деди у.

Эрдоған, шунингдек, Фотиҳ Султон Меҳмет Истанбулни забт этганда, ҳар хил дин ва миллатга мансуб инсонларнинг шаънини кафолатлаганини эслатди.

Уруш дуо билан бошланади, қўрқув чекинади. Такбирлар юриш ва ҳужум пайтида айтилади. Намоз, такбир ва "Фатҳ" сураси билан муборак курашда ғалаба аниқ эканлигига чин дилдан ишонамиз. Тўғрими? Албатта, ҳамма ҳам ишониши шарт эмас. Ҳамма нарса каби эътиқод ҳам тақдир масаласидир. Лекин ўз эътиқоди билан ҳеч иккиланмай жонини эвазига курашаётган, бу йўлда тер ва қон тўкаётган қаҳрамонларимизни ҳурматсизлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Намоз, такбир ва саловот ҳеч кимни безовта қилмасин”, деди Эрдоған.

Эрдоған Салжуқий қабристонини зиёрат қилди

Манзикерт ғалабасининг 951 йиллиги муносабати билан Аҳлатга келган Ражаб Тоййиб Эрдоған ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси тахминий рўйхатида дунёнинг энг катта Турк-Ислом қабристони бўлган Салжуқийлар майдони қабристонини зиёрат қилди.

Малазгиртдаги ғалаба – Онадўли учун калит бўлди

Салжуқийлар давлатининг иккинчи султони бўлган Хуросон ҳукмдори Чағрибек Туркманнинг ўғли Султон Алпарслон 42 ёшида бутун минтақа тарихини ўзгартирган ғалаба қозонди.

1071 йил 26 августда Султон Алпарслон қўшини Византия императори Рим IV Диогеннинг устун қўшинларини мағлуб этди. Малазгиртдаги ғалаба турклар учун Европага йўл очди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Намоз, такбир ва саловот ҳеч кимни безовта қилмасин!” – Эрдоған