17:47 / 29.08.2022
1 318

ФХХ Дарья Дугинанинг ўлдирилишида яна бир украиналик иштирок этганини аниқлади

ФХХ Дарья Дугинанинг ўлдирилишида яна бир украиналик иштирок этганини аниқлади
Дарья Дугина
Фото: «РИА Новости»

Россия Федерал хавфсизлик хизмати файласуф Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугинанинг ўлдирилишига тайёргарлик кўришда Украина фуқароси Богдан Циганенко ҳам иштирок этганини даъво қилмоқда, деб ёзади Meduza.

ФХХ қайд этишича, у Дугинага нисбатан қотилликни «тайёрлаган» «Украина қўпорувчилик-террорчилик гуруҳи аъзоси»дир. Махсус хизмат талқинига кўра, Циганенко ФХХ қотиллик ижрочиси деб атаётган Украина фуқароси Наталья Вовкни сохта автомобиль рақамлари ва ҳужжатлар билан таъминлаган, шунингдек, «Вовк билан биргаликда бомба йиғишни амалга оширган».

ФХХ маълумотларига кўра, 30 июль куни Циганенко Эстония орқали транзит билан Россияга келган ва Дугина ўлдирилишидан бир кун аввал Россияни тарк этган.

Дарья Дугина — файласуф Александр Дугиннинг қизи — 20 август куни Подмосковьеда автомобили портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати унинг ўлдириб кетилишини Украина махсус хизматлари уюштирганини, қотиллик ижрочиси эса Украина фуқароси Наталья Вовк бўлганини маълум қилди. У 12 ёшли қизи билан Россияга келиб, Дугина яшайдиган уйда хонадон ижарага олган ва уни кузатган, унинг автомобили масофадан туриб портлатилганидан кейин эса Эстонияга жўнаб кетган. Киев Дугинанинг ўлдирилишига алоқадорлигини рад этмоқда.

Дарья Дугина — отаси, «рус дунёси» мафкураси раҳнамоларидан бири Александр Дугиннинг издоши бўлган. У Россиянинг ҳукуматпараст ОАВларида шарҳчи сифатида чиқиш қилган. Дугина Украинага бостириб кирилганини маъқуллаган ва уруш чоғида Россия томонидан босиб олинган ҳудудларга борган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ФХХ Дарья Дугинанинг ўлдирилишида яна бир украиналик иштирок этганини аниқлади