Россияда 15 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи тикланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Россия пойтахтидаги «Электро Сити Свет» қурилиш корхонасида ишлаётган 15 нафар фуқаронинг май, июнь, июль ойлари учун иш ҳақи тўланмагани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази ходимлари иш берувчи билан музокара ўтказди. Натижада фуқароларнинг 1,5 ой учун (май ойи тўлиқ ва июнь ойининг ярми) 1 миллион 50 минг рубль иш ҳақи ундириб берилди.
Иш берувчи қолган қарздорликни 10 сентябрга қадар тўлаб беришини ваъда қилди. Айни пайтда фуқаролар ушбу корхонада меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин