
Фото: Vesti.ru
Туркиядаги футбол мухлислари орасида ғалати акция авж олди. Улар ёппасига ўз номларини таниқли мураббий номига ўзгартиришмоқда.
Таниқли мураббий Фотиҳ Терим 69 ёшга тўлган куни Туркияда 19 756 нафар Фотиҳ Терим исми пайдо бўлди. Турли ёшдаги эркаклар исмларини янгилашди.
Туркияда исмни алмаштириш борасидаги расмиятчиликлар анча енгил. Ҳукуматнинг тегишли органига мурожаат қилиб, анкета тўлдирилиб, ариза ёзилса бас.
Маълумот учун: Фотиҳ Терим мураббийлик қилган Туркия футбол терма жамоаси 2008 йили Европа чемпионатида бронза медалларни қўлга киритган. Унинг «Галатасарой»даги ўрни алоҳида — 14 та совринни, жумладан, 2000 йилги УЕФА кубогини ютган. «Башакшеҳир» жамоасининг стадиони ҳам унинг номи билан аталган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.