14:14 / 04.09.2022
5 660

Туркманистон Туркиядан ғалати илтимос қилди

Туркманистон Туркиядан ғалати илтимос қилди
Туркманистон томони Туркия Республикаси давлатига Туркманистон фуқаролари учун турли тоифадаги визалар режимини вақтинча жорий этиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бундай хабар 3 сентябрь куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Туркманистон ТИВ ўз сўровини «Туркманистон фуқароларининг Туркия Республикасида бўлиш қоидаларини тизимли асосда такомиллаштириш ва жорий этиш истаги» билан изоҳлади.

Туркия визаси учун аризалар қабул қилиниши мўлжалланган Наврўз байрами биносида ҳозир таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Ишчиларнинг айтишича, бинода 10 сентябрда очилиши керак бўлган «Туркия консуллиги» жойлашади.

Ашхобод ва Анқара туркман фуқароларининг Туркияга визасиз кириш тартибини бекор қилиш имкониятини муҳокама қилаётгани ҳақида 2022 йил май ойи охирида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Ўшанда Ашхободда Туркияга барча тоифадаги: таълим, иш, тиббий ва туристик визалар бериш билан шуғулланиш учун бир турк компанияси рўйхатдан ўтаётгани хабар қилинган эди.

Режага кўра, жўнаб кетиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўплами биринчи навбатда Туркманистон миграция хизматига топширилади. Агар у ерда жўнаб кетиш маъқулланса, ҳужжатлар Туркиянинг Ашхободдаги консуллигига юборилади.

Июль ойида Туркия вице-президенти Фуат Оқтай июль ойида Ашхободда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашган ва у бу фикрга кескин қарши чиққан эди.

«Бутун туркийзабон дунё бизга эркин, визасиз келади ва биз ҳеч кимни чекламоқчи эмасмиз», деди Оқтай.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг