22:53 / 19.09.2022
1 827

АҚШ қамоқхонасидан озод қилинган афғонистонлик наркобарон Кобулга қайтди

АҚШ қамоқхонасидан озод қилинган афғонистонлик наркобарон Кобулга қайтди
«Толибон»нинг юқори мартабали тарафдори Башир Нурзай Қўшма Штатларда ўн етти йилдан сўнг озодликка чиқди ва Кобулга 19 сентябрь, душанба куни етиб келди, дея хабар беради Regnum.

Афғонистон давлат матбуоти Нурзай Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган сўнгги афғонлардан бири бўлганини маълум қилди.

«Ҳурматли Ҳожи Башир йигирма йиллик қамоқдан сўнг озод этилди ва бугун Кобулга етиб келди», — деб ёзади «Толибон» вакили Муҳаммад Наим ижтимоий тармоқда.

Башир Нурзай 2005 йилда ҳибсга олинган ва АҚШга 50 миллион доллардан ортиқ миқдордаги героин олиб киришда айбланган.

Кейинчалик унинг адвокати мижози гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганини рад этиб, айбловлар олиб ташланишини талаб қилди. Чунки АҚШ ҳукумати ходимлари Нурзайни ҳибсга олмаслик ваъдаси билан алдаган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг