21:00 / 23.09.2022
1 310

Манба: Россияда армияга 1,2 млн кишини чақириш режалаштирилмоқда

Манба: Россияда армияга 1,2 млн кишини чақириш режалаштирилмоқда
Москвадаги ҳарбий комиссариат. Фото: Михаил Терешченко / ТАСС
Россияда «қисман сафарбарлик» доирасида армияга 1,2 миллион кишини чақириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Медуза» федерал вазирликка яқин манбасига таяниб хабар берди.

Шу билан бирга, нашрнинг Москва раҳбариятига яқин яна бир манбаси пойтахтда 18 минг нафаргача киши сафарбар қилиниши режалаштирилганини айтди.

Манбанинг қўшимча қилишича, Петербургда 3,2 мингга яқин кишини армияга чақириш режалаштирилмоқда. Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, област марказларидан «минимум миқдорда олиш тавсия этилган».

«Қишлоқ районларига боришяпти, у ерда ОАВ, мухолифат йўқ ва урушни кўпроқ қўллаб-қувватлашади», деган манба.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу сафарбарлик эълон қилинганидан кейин армияга 300 минг нафар захирадагилар чақирилишини айтганди.

Сафарбарликка жалб этиладиганлар сони Россия президенти Владимир Путиннинг тегишли фармони 7-бандида кўрсатилган. Бу банд махфий.

22 сентябр куни «Новая газета. Европа» президент маъмуриятидаги манбасига таяниб, 7-бандда бир миллионга яқин киши армияга чақирилиши айтилгани ҳақида ёзди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарни ёлғон деб атади.

Песков аввалроқ 7-бандда сафарбарликка жалб этиладиганлар сони кўрсатилганини айтган, аммо уларнинг аниқ сони тўғрисида маълумот бермаганди. Кремл вакили Шойгунинг сўзларига асосланган: «Айтишим мумкин бўлган ягона нарса шуки, Сергей Кужугетович Шойгу интервюсида „300 минг киши” деган. Гап 300 мингга яқин киши тўғрисида бормоқда».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Манба: Россияда армияга 1,2 млн кишини чақириш режалаштирилмоқда