
Кеча, 23 сентябрь куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида жума намози вақтида 10-хавфсизлик округи чегарасидаги масжид олдида портлаш юз берди. Бу ҳақда Ариана Невс хабар берди.
Маълумотларга кўра, портлаш жума намози тугагач намозхонлар масжидни тарк этаётган вақтда содир бўлган. Портлаш оқибатида 14 киши жароҳат олган, улардан 4 нафари ҳалок бўлган.
Ижтимоий тармоқдаги видеода портлаш жойида тутун ва чанг борлигини кўриш мумкин. Ҳозирча ҳеч ким портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар