16:50 / 26.09.2022
1 460

Назарбоевнинг жияни олти йилга «кесилди»

Назарбоевнинг жияни олти йилга «кесилди»
Қозоғистонда Астана суди мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдини олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Назарбоевнинг тадбиркорлик билан шуғулланган жияни «Қозоқтелеком» AК ва «Транспорт сервис маркази» акциядорлик жамияти маблағларини катта миқдорда ўзлаштиришда айбдор деб топилди. Сотиболди судда ўз айбига иқрор бўлган.

Шунингдек, мамлакат президентига Қайрат Сотиболдини орденлардан маҳрум этиш, хавфсизлик органлари генерал-майори унвонини бекор қилиш бўйича таклиф киритилади.

Давлат қораловчиси ҳам айбдорга олти йил жазо сўраган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг