19:21 / 11.10.2022
1 505

Британияда радикаллар кучайиб боряпти – Кордоба вақфи президенти

Британияда радикаллар кучайиб боряпти – Кордоба вақфи президенти
Бош қароргоҳи Лондонда жойлашган вақф раҳбари Тикритий Онадўли агентлигига берган интервьсида 2021-2022 йилларда Буюк Британияда мусулмонлар "энг нишонга олинган диний гуруҳ" бўлгани ҳақидаги маълумотни таҳлил қилди.

Тикритий Британияда исломофобик нафрат жиноятлари ортиб бораётганини, чунки ҳукумат “ўта ўнгчи”ларга ён беришга ҳаракат қилаётганини айтди.

Шунингдек, у Британия Ички Ишлар вазирлигининг яқинда эълон қилган маълумотларига шубҳа билдирди. Тикритий мусулмонларга қаратилган диний нафрат жиноятларининг ҳақиқий сони Ички ишлар вазирлиги эълон қилганидан анча кўп бўлиши мумкинлигини айтди.

“Ўта ўнгчи”ларга имтиёз

Ҳукумат таркибига кирган “ўта ўнгчи” гуруҳларда сезиларли ўсиш кузатилганини тилга олган Тикритий ҳеч қандай сайловда чора кўрилмаганига эътибор қаратди.

“Ўта ўнгчи” гуруҳларнинг ҳокимиятдаги таъсири қарийб 20 йил давомида Европа ва ҳатто Англияда сезиларли даражада ошган, дейди Тикритий. У Лондон маъмуриятига ишора қилиб, консерватив ҳукуматнинг “ўта ўнгчи” қарашларга ён беришга мойиллигини билдирди.

Консерватив ҳукуматнинг 25-35 йил аввал тасаввур қилиб бўлмайдиган бугунги сиёсати, айниқса, кўчманчи ва озчиликлар зиёнига бўлаётганидан хавотирда.

Тикритий ўта ўнглар ҳукумат йўлакларида юриши жуда хавфли эканлигини таъкидлади.

Мусулмонлар Англиянинг бир қисмидир

"Биз ҳам Британия фуқароларимиз. Буюк Британиянинг бир қисми бўлишни ёки Буюк Британия диний институтларимизнинг бир қисми бўлишини хоҳлаймиз. Биз қўшниларимизни масжидларимизда кутиб олишни истаймиз. Биз ҳар бир киши дуч келадиган муаммоларни, масалан, яшаш нархи, ҳисоб-китоблар, ҳукумат бюджети ва солиқларни муҳокама қилишни истаймиз", дейди Тикритий.

Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги 6 октябрь куни эълон қилган маълумотларга кўра, мусулмонлар 2021 йил мартидан 2022 йилнинг мартигача бошқа гуруҳларга нисбатан “энг кўп нишонга олинган диний гуруҳ” бўлган.

Кордоба вақфи Ислом дини ва мусулмонларнинг Ғарб дунёсига интеграциялашуви борасидаги фаолияти билан ном қозонган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг