Америка Қўшма Штатлари Украинани НАТОнинг бир қисми бўлишга ундади ва Зеленский альянсга тезлаштирилган тарзда кириш учун ариза берганида, Вашингтон буни кейинга қолдирди. Бу ҳақда РИА Новости “Asharq Al-Awsat” шарҳловчиси Савсан аш-Шаерга таяниб, хабар берди.
“Вашингтон Москва бунга кўз юммаслигини билиб, Киевни НАТОга аъзо бўлишга даъват қила бошлади. Меркель ўшанда Украинани альянсга қабул қилишга қарши эди (у америкаликларнинг яширин ниятларини тушунган бўлса керак), лекин ҳеч ким унга қулоқ солмади. Киев ўз-ўзидан туриб олди ва Байден маъмурияти буни қўллаб-қувватлади”, - дейди Савсан аш-Шаер.
“Asharq Al-Awsat” шарҳловчисининг таъкидлашича, Зеленскийнинг ўзи НАТОга қўшилиш мақсадида қатъий туриб олди ва унинг танлови Украина учун оғир оқибатларга олиб келди.
“Яқинда Зеленский НАТОга тезда қўшилиш учун ариза берди. У ташкилотдагилар очиқ кўнгиллик билан қабул қилишларини ўйлаганди, аммо натижа қандай бўлди? Америка ҳозир буни вақти эмаслигини айтди! Жиддий? Аслида, АҚШ уни НАТОга киришга ундамаганмиди? Нега энди вақти эмас”, - деб сўрайди шарҳловчи.
Шунингдек, Савсан аш-Шаер альянс Россия билан ҳозир ҳам, кейин ҳам тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришишни режалаштирмагани учун НАТОга аъзолик аризаси яқин келажакда маъқулланмайди, деган фикрга қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский НАТОга аъзо бўлиш учун тезкорлик билан ариза бераётганини маълум қилганди. Унинг баёноти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари раҳбарлари ҳудудларни Россияга қўшиб олиш тўғрисидаги битимларни имзолаганидан сўнг янгради.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливаннинг таъкидлашича, Украинани ҳарбий блокка қабул қилиш тартиби энди ўтиб кетган. Ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг альянс ўз кучларини Киев ҳукуматига ўзини ҳимоя қилишда ёрдам беришга қаратишини билдирди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия бу вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Шунингдек, у “Украинанинг НАТОга йўналтирилгани ва Украинанинг келажакда альянсга аъзолигини тасдиқлаши махсус ҳарбий операция сабабларидан бирига айланганини” айтди.
Украина, Зелинский, Саудиялик журналист, АҚШ, Алдаган “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...