10:17 / 19.10.2022
1 538

Россиялик депутат урушда диндорларга ҳам иш топиб берди

Россиялик депутат урушда диндорларга ҳам иш топиб берди
Мудофаа қўмитасининг ўринбосари Виктор Соболев Давлат Думасига эътиқодлари туфайли қурол кўтара олмайдиган диндорлар учун сафарбарлик даврида муқобил хизмат масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган Бутунжаҳон староверлар иттифоқи раиси Леонид Севастяновга жавоб берди. Депутат «Газета.Ру» билан суҳбатда ҳозирги шароитда бундай хизмат турини номақбул деб атаган.

«На қонунларда, на бошқа қонун ҳужжатларида, на сиёсий нормаларда, менимча, бундай бўлиши мумкин эмас. Қандай диний эътиқодлар бўлмасин, Ватанни ҳимоя қилиш керак. Ўйлайманки, коллектив Ғарб Россияни йўқ қилиш учун бизга қарши уруш эълон қилган ҳозирги шароитда буни қабул қилиб бўлмайди. Агар улар ҳозир Россияни ҳимоя қилишни истамасалар, давлатсиз қолиши мумкин.

Менимча, бу принципиал жиҳатдан бўлиши мумкин эмас, қандайдир инсоний меъёрлар бўлиши керак. Агар жангчи уқувсиз бўлса, у бизнинг қўшинларимиз учун бўтқа пиширсин. Фронтда иш топилади: ҳарбий-техник жиҳозларни танлаш ҳам, овқат пишириш ҳам. У ерда қўшинларимиз ҳаракатларини таъминловчи кўп ишлар бор
», — деган у.

Соболев, шунингдек, староверлар раисига «тинчланишни» маслаҳат бериб рус қўшинларида қўлига қурол тутмайдиган ҳарбий хизматчилар борлигини таъкидлаган.

Қуролли кучларда, жумладан, жанговар бўлинмаларда қўлда қурол тутмайдиган муқобил хизмат мавжуд. Улар сафарбарликка келишсин. Қўлидан келса овқат пиширсин. Улар қуролланмаган, шунинг учун у [Леонид Севастянов] тинчланса ҳам бўлади", - дея хулоса қилган депутат.

Аввалроқ Бутунжаҳон староверлар иттифоқи раиси Леонид Севастянов Давлат Думасидан қисман сафарбарлик даврида диний эътиқодга кўра муқобил хизмат масаласини ишлаб чиқишни сўраган эди.

«Конституцияда мамлакатнинг ҳар бир фуқароси қўлига қурол олишдан бош тортиш, ўрнига Ватан олдидаги қарзини бошқа бирон-бир хизмат ёки меҳнат билан қайтариш ҳуқуқи тасдиқланган», - деган у.

Севастянов ўз мурожаатида Россия Федерацияси Конституциясининг 59-моддасига ишора қилган. Унда айтилишича, Россия фуқароси ҳарбий хизматни ўташ унинг эътиқоди ёки динига зид бўлса, шунингдек федерал қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда муқобил фуқаролик хизматини бажариши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг