20:27 / 23.10.2022
1 169

Риши Сунак Британия бош вазири лавозими учун яна ўз номзодини қўймоқчи

Риши Сунак Британия бош вазири лавозими учун яна ўз номзодини қўймоқчи
Фото: Getty Images
Буюк Британиянинг собиқ молия вазири Риши Сунак Консервативлар партияси раҳбари ва бош вазирликка номзодини қўйишини маълум қилди. Аввалги сайловларда у Лиз Трасснинг асосий рақиби бўлганди.

«Буюк Британия — буюк давлат, аммо биз чуқур иқтисодий инқирозга дуч келяпмиз. Шунинг учун мен Консерваторлар партияси раҳбари ва сизнинг кейинги бош вазирингиз бўлиш ниятидаман», — деб ёзган Сунак Twitter’да.

Собиқ вазир иқтисодиётдаги вазиятни яхшилашга ва партияни бирлаштиришга ваъда берди.

Sky News аввалроқ Сунак собиқ бош вазир Борис Жонсон билан музокаралар олиб боргани ҳақида хабар берган эди. Нашр шунингдек, Жонсон ҳам Консерватив партия раҳбари ва мос равишда, кейинги ҳукумат раҳбари лавозими учун сайловларда қатнашишга тайёрлигини ёзган.

Сунак Британия бош вазири лавозимига ўз номзодини шу йилнинг ёзида, Борис Жонсон истеъфога чиққанидан кейин ҳам илгари сурганди. Бироқ, сайловларда Лиз Трасс ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг